Сайтка кириу

Кегейли туманида Сайёр қабул

Ўзбекистон Республикасининг 2017-йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожатлари ҳақида»ги ЎРҚ-445-сонли қонунига асос Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги  Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан худудий бўлимлар ходимларининг шаҳар ва туманлар кесимида жисмоний ва юридик шахс вакилларининг «Сайёр қабул» бўйича 2019 йил I ярим йиллик жадвалига асос 20 феврал куни Кегейли туманда «Сайёр қабул» ташкил қилинди.

DSC_0010Қабулда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бўлими раҳбари И.Қунназаров, бўлим катта мутахассиси Қ.Бердимуратовлар қатнашди.

 

DSC_0017

Тадбирда Мактабгача таълим, умумий ўрта, мактабдан ташқари, касб-ҳунар, нодавлат таълим муассасаларига  лицензиялар бериш, чет давлатларда тахсил олган фуқаролар дипломларини нострификация қилиш, умумий таълим мактаблари рейтинги ва педогог кадрлар аттестацияси бўйича ходимлар мурожатлари тингланди ва мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди. Қабул давомида таълим соҳасида педогог кадрлар аттестацияси, таълим муассасаларини аттестация ва акредитациядан ўтказиш, таълим муассасалари рейтинги, соҳада таълим сифатини баҳолаш бўйича Халқора тажрибалар бўйича кенг тарғибот қилинди.

 

 

Б.Матеков 

Маънавият ва маърифат маркази

 туман бўлими рахбари