Сайтка кириу

Корхона ва ташкилотларнинг умумий тавсифи

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, туман бўйича 2019 йилнинг 1 март ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 1226 тани ташкил қилиб, шундан 1075 таси ёки 87,8 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми  қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 795 та  (64,8 фоиз), савдо 81 та              (6,6 фоизи), саноат 40 та (3,3 фоизи) ва қурилиш соҳаларига 47 та (3,8  фоизи) га  тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 8,0 фоизи нотижорат мулкини ташкил этиб, қолган  92,0 фоизи тижорат мулки шаклидаги корхоналар, шундан
10,3 фоизи хусусий корхоналар, 0,4 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 81,3 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2019 йил январь-февралда жами 70 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари 45 та).

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона
ва ташкилотларнинг қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 37 та  (52,9 фоиз), саноат 4 та (5,7 фоиз), қурилиш 14 та (20,0 фоиз), савдо 12 та (17,1 фоиз), ташиш ва саклаш хамда согликни саклаш ва ижтимоий хизматлар курсатиш  соҳаларига 3 тадан
(4,3 фоиздан)  тўғри келади.

Ҳисобот даврида 4 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган

Кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,

2019 йилнинг 1 март ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)  сони 348 тани ташкил қилиб, шундан
346 таси ёки 99,4 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 85 та
(24,4 фоизи), савдо 81 та (23,3 фоизи), саноат 39 та (11,2 фоизи) ҳамда қурилиш 46 та (13,2 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 март ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар  сони 9 тани ташкил қилиб, барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда.

Кегейли тумани Статистика бўлими.